«зангиота тумани» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди
3 октябр 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган 2 ёшли бола қудуқдан ўлик ҳолда топилди
30 август 2023, 14:27

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган 2 ёшли бола қудуқдан ўлик ҳолда топилди

Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди
8 август 2023, 15:50

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди

Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди
3 август 2023, 18:32

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди
28 июл 2023, 10:33

Тошкент вилоятида электровоз юк машинаси билан тўқнашди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги темир йўл кесишмасида электровоз юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.

Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
20 июн 2023, 16:24

Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди

Зангиота туманида 14 ёшли қиз 9 метрлик қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди ва шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида 2,5 мингта оила учун «Менинг биринчи уйим» лойиҳаси бошланади
5 апрель 2023, 18:46

Тошкент вилоятида 2,5 мингта оила учун «Менинг биринчи уйим» лойиҳаси бошланади

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 36 гектарлик майдонда «Менинг биринчи уйим» дастури амалга оширилади. Дастур доирасида 2,5 мингта оила учун 58 та кўп қаватли уй қурилади. Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)
27 август 2022, 15:46

Президент мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги»га ташриф буюрди (фото)

Тошкент вилояти Зангиота туманида «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона маркази бунёд этилди. 20 петабайт хотирага эга тизим маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради. Президент марказни мамлакатни рақамлаштиришнинг «юраги» деб атади.

Зангиота туман ҳокими ёрдамчиси пора олаётганда ушланди
6 апрель 2022, 17:35 1

Зангиота туман ҳокими ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлимининг собиқ ходими 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улар тадбиркорга турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди
30 март 2022, 23:43

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди

Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари қидирувга берилди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
26 ноябр 2021, 12:45

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.

Зангиотада янги болалар майдончасининг сунъий қопламаси йиғиштириб олинди
29 июл 2021, 20:46 1

Зангиотада янги болалар майдончасининг сунъий қопламаси йиғиштириб олинди

Rost24 нашри Зангиотадаги «Ибрат» маҳалласида болалар майдончаси очилиш маросимидан сўнг у ерга тўшалган сунъий қоплама йиғиштириб олингани ҳақида хабар қилди. Туман ҳокимлиги сунъий майсазор кун иссиқлиги сабабли яроқсиз ҳолга келганини ва янгиси билан алмаштирилишини маълум қилди.

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
4 июл 2021, 12:16

Бўстонлиқда 25 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида от спортига ихтисослашган МЧЖга ажратилган 25,4 гектар ер майдонини 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Наманган вилоятининг Косонсой ва Фарғона вилоятининг Қува туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган
10 май 2021, 11:35 1

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган

Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди
25 март 2021, 22:54 1

$1000 порадан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.

Зангиотада фермер хўжалигига қарашли ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
8 феврал 2021, 17:05 1

Зангиотада фермер хўжалигига қарашли ерни 27,7 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Зангиота туманида машина трактор парки раҳбари фуқарога фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни 27,7 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг